Читать книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш онлайн
Ортиқча УБН дан ҳимоялаш учун қуёшга қарши экранлар, улар кимёвий (УБН ни ютувчи ингредиентлари бор кимёвий моддалар ва ёпадиган-сурадиган) кремлар ва жисмий (нурларни қайтарувчи, ютувчи ёки тарқатувчи турли тўсиқлар) қўлланилади. УБН энг кам ўтказувчи матодан (масалан, поплиндан) тайёрланган махсус кийим яхши ҳимоя воситаси бўлади.
Ишлаб чиқариш шароитларида кўзни ҳимоялаш учун қора-яшил ойнали ёруғлик фильтрлари (кўзойнак, шлемлар) қўлланилади. Барча узунликдаги тўлқинли УБН дан тўлиқ ҳимоялашни қалинлиги 2 мм ли флинтглас (қўрғошин оксиди бор ойна) таъминлайди. Хоналарни тайёрлашда турли пардозлаш материалларининг қайтариш қобилияти УБН учун кўринадиган ёруғликка нисбатан бошқача бўлиши ҳисобга олиниши керак. УБН ни жилоланган алюминий ва мисли оқлаш яхши қайтаради, лекин рух ва титан оксидлари, мой асосли краскалар – ёмон қайтаради.
3.10. Одамни кимёвий ва биологик негатив омиллардан ҳимоялаш
Кимёвий хавфли ва зарарли омиллар қуйидагиларга бўлинади:
одам организмига таъсирини тавсифи бўйича: токсик, ғашлантирувчи-ғижинтирувчи, сенсебилизацияловчи, канцерогенли, мутагенли, репродуктив фаолиятга таъсир этувчи;
одам организмига ўтиш йўли бўйича: нафас олиш органлари орқали, ошқозон-ичак йўли орқали, тери орқали ва кўз шиллиқ пардаси орқали ўтувчи.
Негатив омил сифатида таъсир этувчи кимёвий моддалар қаттиқ заҳарлар (қўрғошин, мишяк ва б.қ.), суюқ ва газсимон заҳарлар (углерод оксиди, бензин, бензол, водород сульфиди, ацетилен, спиртлар, эфир ва б.қ.). Токсиклик тавсифи бўйича улар 1) ўювчан (сульфат кислота, сульфид кислота ва хром оксиди ва б.қ.); 2) нафас олиш органига таъсир этувчи (олтингугурт икки оксиди, кремний оксиди, аммиак ва б.қ.); 3) қонга таъсир этувчи (ис гази, мишякли водород ва б.қ.); 4) асаб тизимига таъсир қилувчи (спиртлар, эфир, углеводородлар). ГОСТ 12.1.007—76 га биноан тўртта хавфли синф ўрнатилган. 1-синф – фавқулодда хавфли; 2 – синф – хавфи юқори синф; 3 -синф – хавфли; 4-синф -хавфи кам. Мана шу моддаларни барчаси ишлаб чиқариш иш жойи муҳитини заҳарлайди. Масалан, канцероген таъсири ошади, газсимон моддалар ишловчиларни ўлимига сабаб бўлиши мумкин (метил спирти -кўр бўлиб қолишга).