Читать книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш онлайн
Зарарли моддаларнинг концентрациясини назоратини санитар-эпидимогик назорат органлари ва корхоналарни лавозимли шахслари экспрес ва автоматик методлар (барча турдаги газтахлиллагичлар, хроомотографлар ва бошқа замонавий приборлар) ёрдамида амалга оширадилар. Заҳарли моддалар таъсирини камайтиришга эришишга ишлаб чиқаришни максимал даражада механизациялаштириш ва автоматлаштириш, техник ускуналарни модернизация қилиш, самарали шамоллатиш қурилмаларидан (умумалмаштирилувчан ва маҳаллий вентиляция) фойдаланиш эвазига эришиш мумкин. Бевосита ишловчиларга келсак, улар ўз вақтида тиббий кўриклардан ўтиши, тоза ошхона ва ювиниш хоналаридан фойдаланиши ҳамда замонавий махсус кийимлар берилиши ва тозаланиб турилиши керак; хоналарни газсизлантириш ҳам эсдан чиқмаслиги керак. Муайян шароитларда ишловчиларга махсус перчаткалар, маскалар, ҳимоя кўзойнаклари, қалқончалар, газниқоблар, баъзан касалланишни огоҳлантириш мазлари берилиши керак.
3.11. Ҳаво муҳитини ифлосланишидан ҳимоялаш
Вентиляцияни вазифаси берилган метеорологик шароитларда ҳавони тозалигини таъминлашдан иборат. Ҳавони силжитилиш усули бўйича вентиляция табиий ва механик, нима учун хизмат қилишига кўра – итариб чиқарувчи ва сўриб киритувчи, ҳаракатланиш жойи бўйича маҳаллий (жойидан алмаштирувчан) ва умумалмаштирувчанга бўлинади. Умумалмаштирувчан вентиляцияда ифлосланган нам ҳаво тоза ҳаво билан бутун хона бўйича аралаштирилади. Агар хона катта, ишлаётган одамлар сони кам ва улар бир жойда тўпланган бўлса, унда одамлар тўпланган жойлар учун маҳаллий (жойидан алмаштирувчан) вентиляция қўлланилади. Агар зарарли моддани хона бўйича тарқалишига йўл қўймай, уни ажралиш жойидан чиқариб ташланса, алмаштирилаётган ҳаво ҳажмини камайтириш мумкин.
Вентиляция тизимининг самарали ишлаши учун сўриб киритилаётган ҳаво ҳажми итариб чиқарилаётган ҳаво ҳажмига деярли тенг бўлиши, улар орасидаги фарқ минимал бўлиши керак. Чиқарувчи ва киритувчи тизимлар хонада тўғри жойлаштирилган бўлиши, яъни тоза ҳаво хонани зарарли моддалар кам зонасига киритилиши, ифлосланган ҳаво хонанинг зарарли моддалар кўп бўлган участкасидан чиқариб ташланиши керак.