Читать книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш онлайн
Биологиявий объектларда (тўқима, орган) лазерларни нурланиш энергияси турли алмашинувларга учраши ва организмда вужудга келадиган нурланишга жавоб тарзида, нурланаётган тўқималарда органик ўзгаришлар (бирламчи самаралар) ва хусусиятсиз функционал таркибли ўзгаришлар (иккиламчи самаралар) келтириб чиқариши мумкин. Кўриш органларига лазер нурларини таъсири (катта бўлмаган функционал бузилишлардан то кўр бўлиб қолганича) асосан тўлқин узунлигига ва таъсирни локаллаштирилганига боғлиқ бўлади. Катта қувватли лазерлар қўлланилганда ва уларни амалий фойдаланилиши кенгайганда нафақат кўриш органларини бехосдан шикастланиш хавфи, тери қопламларининг ҳам, ва ҳатто ички органларни кейинчалик марказий асаб ва эндокрин тизимларидаги ўзгаришлари билан ҳам қийнайди. Лазер нурланишидан шикастланишдан огоҳлантириш инженер-техник, режалаштириш, ташкилий, санитар-гигиеник тавсифли чоралар тизимини ўз ичига олади.
Хавфлилиги II – III синфли лазерлардан фойдаланилганда персонални нурланишини олдини олиш мақсадида ёхуд лазер зонасини тўсиш, ёки нурлатиш тўпламини экранлаш керак. Экранлар ва тўсиқлар энг кичик қайтариш коэффициентли материаллардан тайёрланиши, оловга чидамли бўлиши ва лазер нури таъсирида токсик моддалар ажратмаслиги керак. Хавфлилиги IV синф лазерлар изоляцияланган алоҳида хоналарда жойлаштирилади ва уларни ишлаши масофадан бошқариб таъминланади.
Бир хонада бир неча лазерлар жойлаштирилганда турли хил ускуналарда ишлаётган операторларни ўзаро бир-биридан нурланмаслик чорасини кўриш керак. Лазерлар жойлаштирилган хонага уларни эксплатация қилиш билан боғланмаган шахсларнинг киришига рухсат этилмайди. Лазерларни кўз билан ҳимоя воситаларисиз юстировкалаш тақиқланади. Шовқиндан ҳимоялаш учун ускуналарни товушдан изоляциялаш, товушни ютишни ва б.қ. тегишли чоралари қўлланилади. Лазерлар билан ишлашда хавфсиз меҳнат шароитларни таъминловчи шахсий ҳимоя воситаларига кўзни нурланишини рухсатли даража чегарасигача камайтиришга мўлжаланган махсус кўзойнаклар, қалқончалар, ниқоблар киради. Шахсий ҳимоя воситалари, фақат жамоа ҳимоя воситалари санитар қоидалар талабларини таъминлашга имконсиз бўлганида, қўлланилади.