Читать книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш онлайн
Бета заррачалар – бу альфа заррачаларга қараганда катта ўтиш ва кичик ионлаштириш қобилиятига эга электронлар ёки позитронлар оқими. Улар радиофаол парчаланишда атомлар ядросида вужудга келади ва шу вақтда жойида ёруғлик тезлигига яқин тезликда нурланади. Ўрта энергияларда бета заррачаларни чопиб ўтиши ҳавода бир неча метр, сувда 1—2 см, одам тўқималарида 1 см оралиғида, металларда 1 мм бўлади.
Ренген нурланишлар – моддани электронлар оқими билан бомбалашда вужудга келадиган юқори частотали ва тўлқин узунлиги қисқа электрмагнити нурланишлари. Ренген нурланишларнинг муҳим хоссаси унинг ўтиш қобилиятининг катталигидир. Ренген нурлари ренген қувурчаларида, электрон микроскопларда, қувватли генраторларда, тўғриловчи лампаларда, электрон нурли қувурчаларда ва б.қ. вужудга келиши мумкин.
Гамма нурланишлар – электрмагнит нурланишларга кирувчи, ёруғлик тезлигида тарқаладиган, квантлар энергияси оқими. Уларни ренген нурланишларга кўра тўлқин узунлиги қисқа бўлади. Гамма нурланишлар одам танаси орқали ва бошқа материаллар орқали эркин, камроқ камайиб ўтади ва ўтаётган муҳитларида иккиламчи ва тарқоқ нурланиш яратади. Гамма нурлар билан нурланиш суръати нуқтавий манъбадан масофа квадратига тескари пропорционал бўлади.
Нейрон нурланишлар – баъзи бир ядро реакцияларида, хусусан уран ва плутоний ядроларини парчаланиш реакцияларида, атом ядроларидан отилиб чиқадиган нейтраль заррачалар оқими. Нейтронлар электр зарядига эга эмаслигидан нейтрон нурланишлар катта ўтиш қобилиятига эгадир. Нейрон нурланишлари зарядланган заррачалар тезлаштирувчилари ва реакторларнинг ишлашида, бунда тезкор ва иссиқлик нейронларини қувватли оқими ҳосил бўлади, вужудга келади. Нейрон нурланишининг фарқли хусусияти, стабиль элементлар атомини уларни радиофаол изотопларига айлантириш қобилиятига эга, бу эса нейронли нурланишнинг хавфлилигини оширади.
Ионлаштирувчи нурланишлардан ҳимоялаш ўз ичига ташкилий, гигиеник, техник ва даволаш профилактика тадбирларини олади, ва айниқса:
оператор ва нурланиш манъбаси орасидаги масофани узайтириш;