Читать книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш онлайн
Момақалдироқлар даврида баланд бинолар ва иншоотларни қуришда уларни қуриш жараёнида баландлиги 20 м дан бошлаб яшин қайтариш бўйича қуйидаги вақтинчалик тадбирларни бажарилишини назарда тутиш керак. Қурилаётган объектнинг юқори белгиланган нуқтасида яшин ушлагичлар маҳкамланган бўлиши керак, улар металл конструкциялар ёки девор бўйламаси бўйича тушаётган ток қочирувчилар орқали ерлатувчиларга уланиб бирлаштирилиши керак. Яшин қайтаргичлар ҳимоя зонасига, қурилиш жараёнида одам бўлиши мумкин бўлган, барча ташқи майдончалар кириши керак. Яшиндан ҳимоялаш элементлари пайвандланиб ёки болтланиб бириктирилиши мумкин. Қурилаётган объектнинг баландлиги ошган сари яшин ушлагичларни юқорига силжитиб бориш керак. Баланд металл иншоотларни қуришда уларнинг асоси қурилиш бошланишида ерлатгичларга уланиб бириктирилиши керак. Яшин қайтариш бўйича қуриш ва тадбирлар қурилиш лойиҳаси ва графигига ёки бино ёхуд иншоотни реконструкциялашга шундай киритилган бўлиши керакки, бунда яшиндан ҳимоялашни бажарилиши асосий қурилиш-монтаж ишлари билан бир пайтда олиб борилиши керак. Бино ва иншоотларда яшиндан ҳимоялашни ўрнатиш, тугатиш ишларини бошланишида, портлаш хавфи мавжуд зоналарда – технологик ускуналарни комплекс синовлари бошланишигача, қабул қилиниши ва эксплуатацияга топширилиши керак.
Яшин қайтаргичларнинг энг содда икки тури: алоҳида турувчи стерженли ва трослиси амалда кенг қўлланилади. Стерженли яшин қайтаргич ингичка, учли металл стержень кўринишидаги электроддан ва умумий қаршилиги 10—20 ом дан ошмайдиган ерлатгичдан иборат. Тросли яшин қайтаргич эса электр узатиш линиялари устидан тортилган сим (трос) кўринишида ва умумий қаршилиги 10—20 ом дан ошмайдиган пухта ерга улагичдан иборат. Яшин қайтаргич ҳимоя қилинадиган объект устига ўрнатилади.
Яшин қайтаргичнинг ишлаш принципи тож разрядига (зарядсизланишига) асосланган. Атмосферада момақалдироқ бўлган вақтда ҳосил бўладиган кучли электр майдони яшин қайтаргичнинг учида тож разрядни вужудга келтиради. Бу разряд зарядларнинг бино олдида тўпланишига йўл қўймай, уларни ерга ўтказиб туради ва бинони яшин зарбларидан сақлайди. Якка стерженли яшин қайтаргичнинг ҳимоя зонаси (таъсир доираси) шакли бўйича чўққисида 450 бурчак ташкил этадиган конусга яқин бўлади. Бир тросли яшин қайтаргичда ҳимоя зонаси, трос ва унинг ости текислигидаги 450 ли проекциялари қирралар вазифасини ўтайдиган, уч қиррали призма шаклида бўлади.