Читать книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш онлайн

электрмагнит тўлқини энергияси оқими зичлиги ва кучланганлигини пасайтирувчи қувватни келишилган юкламалари ва сўндиргичларини қўллаш;

иш жойини ва нурлатиш манбаъсини экранлаштириш;

ишлаш хоналарида ускуналарни рационал жойлаштириш;

ускуналарни рационал ишлаш тартибини ва персонални меҳнат тартибини танлаш;

огоҳлантириш ҳимоя воситаларини қўллаш.

Электрмагнити нурланишлари таъсиридан самарали ҳимоя воситаси нурланиш манбаъси ва иш жойини электрмагнити энергиясини сўндирувчи ёки қайтарувчи экранлар ёрдамида экранлаштириш бўлади.

паразит

Яхлит метал экранлар энг самарали ва 0,01 мм қалинликда электр майдонини тахминан 50 дБ (100000 марта) пасайишини таъминлайди. Ютувчи экранларни тайёрлаш учун электрўтказувчанлиги ёмон материаллар қўлланилади. Ютувчи экранлар махсус таркибли тўлиқ конусли ёки ичи бўш тикилган прессланган резина листлари, шунингдек ғовак резинали пластиналари шаклидаги кабонил темир билан тўлдирилган ва метал тўр билан прессланган шаклда тайёрланади. Бу материаллар каркасга ёки нурланаётган ускуна сиртига клейланади.

3.7. Яшиндан ҳимоялаш

Яшин – бу узунлиги бир неча километр бўлган момақалдироқли булут ва ер ёки қандайдир ер усти иншооти орасида ривожланадиган электр заряди. Яшинни разряди лидерни ривожланиши билан, бир неча юз ампер ток билан, кучсиз ёритилаётган каналдан бошланади. Лидерни ҳаракатланиш йўналиши бўйича – булутдан пастга ёки ердаги иншоотдан тепага – яшинлар пастлашувчан ва баландлашувчанларга бўлинади.

Бино ва иншоотлар тўғридан-тўғри яшин уришидан, унинг иккиламчи асоратларидан, ер усти ва ер ости металл коммуникациялари орқали юқори потенциал олиб келинишидан ҳимоя қилиниши керак. Ташқаридаги ускуналарни тўғридан-тўғри яшин уришидан, унинг иккиламчи асоратларидан ҳимоя қилиш керак. Катта майдонли бинолар ичида (кенглиги 100 метрдан ортиқ) потенциалларни тенглаштириш бўйича тадбирлар бажарилиши керак. Умумий майдонининг 70% дан кўпроғини яшиндан ҳимоялаш керак бўлмаган хоналар ташкил қилганда ва бинони қолган қисмини яшиндан ҳимояланишни I, II ёки III категорияли хоналар ташкил қилса, фақат хоналар ичига киритиладиган коммуникциялар бўйича юқори потенциаллар содир этилишидан ҳимоялаш назарда тутилиши керак. Бунга коммуникацияларни электр ускуналарини ерлатиш тизимига ёки бинони темирбетон арматурасига улаш орқали эришилади. Худди шундай боғланиш ички коммуникациялар (ташқаридан киритилмайдиган) учун ҳам назарда тутилиши керак. Ҳар қандай категорияли бино ва иншоотларни тўғридан-тўғри яшин уришидан ҳимоя қилиш мақсадида табиий яшин қайтаргичлар сифатида мажуд баланд иншоотлардан (тутун қувурлари, сув босим миноралари, прожектор мачталари, электр узатиш ҳаво линиялари таянчлари ва б.қ.), шунингдек бошқа иншоотлар яшин қайтаргичларидан максимал фойдаланиш керак.