Читать книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш онлайн
Барча объектларда статик электрланишга қарши асосий восита ерлатиш қурилмаларини қўлланилиши бўлади. Ерлатишни ишончлилигини кафолатлаш учун ерлатиш қурилмасини қаршилиги 100 Ом дан кўп бўлмаслиги керак. Ёнувчан суюқликлар ва моддалар билан идишларни ташиш учун қўлланиладиган аравачалар ва электркаралар металл ерлатувчи занжирчалар ёки антистатик тасма билан жиҳозланиши керак. Бочкалар, канистралар ва бидонлар ерлатилган металл лист устига жойлаштирилиб ёқилғи билан тўлдирилади.
3.6. Электр магнит майдони, синфланиши, таъсир қилиш манбаълари, нормалаштириш
Атмосфера электри, Қуёш ва галактикалар радионурланиши, Ернинг электр ва магнит майдони, сунъий манбаълар (магнетрон генераторлар), генераторни алоҳида қисмларини бириктирувчи фидер линиялари, тўлқин ўтказгич трактлар фланцли бирикмалари ва тўлқин ўтказгичларни очиқ четлари, кучланиши 1000 В гача электрузатиш линиялари, ҳимоя қурилмалари, автомат приборлар, саноат частотаси манбаларини бириктирувчи шиналар электр магнити майдонлари манбалари бўлади. Ўзгармас магнит майдонлари манбаларига магнитлар, соленоидлар, яримдаврий турли импульс қурилмалари, қуйма металлкерамика магнитлари киради.
Электр магнити майдони – ўзгарувчан электр ва магнит майдонлари тўплами. Тўлқин узунлигига боғлиқ ҳолда бутун оралиқ кичик оралиқларга бўлинган: юқори тўлқинли (10 км дан кўп), узун тўлқинли (10 км – 1 км), ўрта тўлқинли (1 км – 100 м), қисқа тўлқинли (100 м – 10 м), ультрақисқа тўлқинли (10 м – 1 мм). Оралиқлар орасида суръатли ўтишлар йўқ, улар баъзан бир-бирини ёпади, улар орасидаги чегара шартли. Электр магнити майдонининг одамга таъсири майдоннинг кучланганлигини қийматига, энергия оқимига, тебраниш частотасига, одам танасининг периметрига боғлиқ бўлади. Электрмагнит майдони одамга қуйидагича таъсир қилади: электр майдонида одамни танасининг атомлари ва молекулалари, (одам танаси шулардан тузилган) қутбланади, бунда қутбланган молекулалар, электролитда (тўқималар суюқликлари ва қон) электр магнити майдонининг тарқалиши бўйича йўналади.