Читать книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш онлайн
Агар бино ва иншоот табиий яшин қайтаргичлар ёки қўшни объектлар ҳимоя зонасига қисман бирикса, тўғридан-тўғри яшин уришидан объектнинг қолган бошқа ҳимояланмаган қисмини ҳимоялаш назарда тутилиши керак. Агар бино ёки иншоотни эксплатация қилиш жараёнида қўшни объектларни реконструкция ёки демонтаж қилиш бу ҳимояланмаган қисмни кўпайишига олиб келса, яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимояни тегишли ўзгариши энг яқин момақалдироқ мавсуми бошлангунича бажарилиши керак; агар қўшни объектларнинг демонтажи ёки реконструкцияси момақалдироқ мавсуми мобайнида олиб брилса, шу вақтга бино ва иншоотни тўғридан-тўғри яшин урушидан ҳимояланмаган қисмини ҳимоялашни таъминлайдиган вақтинчалик тадбирлар назарда тутилиши керак. Яшиндан ҳимоялаш ерлатишлари сифатида, кучланиши 1 Кв гача бўлган электр узатгичлар ҳаво линиялари ноль симларидан ташқари, электрускуналарнинг барча тавсияланадиган ерлатишларини ишлатишга рухсат этилади.
Бинолар, иншоотлар, ташқи ускуналарни темир бетон фундаментлари, яшин қайтаргич таянчларини, қоидага кўра, яшин қайтаргичлар ерлатишлари сифатида, уларни арматураси бўйича узликсиз электр алоқа таъминланиш шартида ва уни пайвандлаш ёрдамида ўрнатилган деталларига уланганда фойдаланиш мумкин. Фундаментларни бундай фойдаланиши учун битумли ва битум-латекс қопламаси халақит қилмайди. Ўрта- ва кучли агрессив грунтларда, буларда темирбетонни коррозиядан ҳимоялаш эпоксид ва бошқа полимер қопламалар билан бажарилади, шунингдек грунтнинг намлиги 3% дан кам бўлганда темир бетон фундаментларини ерлатишлар сифатида фойдаланишга рухсат этилмайди. Сунъий ерлатишларни асфальт қопламалари остига ёки кам юрадиган жойларга жойлаштириш (газонларда, грунтли ўтиш ва пиёдалар юриш йўлларидан 5 м ёки ундан кўп масофада бўлиши) лозим. Яшин юқори хавф билан жароҳатлантирадиган кўп юриладиган очиқ майдончаларда (монументлар, телеминоралар ва шунга ўхшаш баландлиги 100 м дан баланд иншоотлар) потенциалларни тенглаштириш ток ўтказувчиларни ёки иншоотни арматурасини, унинг темир бетон фундаментига иншоотни асоси периметри бўйича, ҳар 25 м -дан кам бўлмаган масофада улаб бажарилади.