Читать книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш онлайн

заносидан)

Барча мумкин бўлган ҳолатларда яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимоя ерлатишлари сифатида бино ва иншоотларнинг темирбетон фундаментларидан фойдаланиш керак. Улардан фойдаланиш мумкин бўлмаганда сунъий ерлатгичлар қўлланилади. Барча мумкин бўлган ҳолатларда яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимоя ерлатгичи электр ускуналар ерлатгичи билан бирлаштирилган бўлиши керак. Яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимоя ерлатгичларига қурилиш ичида турган металлли конструкциялар, ускуналар ва қувур ўтказгичлар, шунингдек электр потенциалларни тенглаштирувчи қурилмалар уланиши керак. Яшин ушлагичлар билан ток қочиришларни барча уланиб бириктирилиши пайвандлаб бажарилиши керак. Металл қувурлар, миноралар, вишкалар учун яшин ушлагичларни қуриш ва ток қочиришларни ўтказиш талаб қилинмайди. Металлмас қувурлар, миноралар, вишкаларни қуришда монтаж ускунасининг металл конструкцияси (юк йўловчи ва шахта кўтаргичлари, кран-укосина ва б.қ.) ерлатгичларга уланиши керак. Бундай ҳолатларда яшиндан ҳимоялаш бўйича вақтинчалик тадбирлар қурилиш даврида бажарилмаслиги мумкин.

3.8. Ионлаштирувчи нурланиш, тавсифномаси, организмга таъсир манъбалари, нормалаштириш

Ядро энергетикасининг тез ривожланиши ва фан ва техниканинг турли соҳаларида ионлаштирувчи нурланишлар манбаъларининг кенг қўлланилиши одам учун радация ва атроф муҳитни радиофаол моддалар билан ифлосланиш хавфини яратди. Шунинг учун ионлаштирувчи нурланишлардан ҳимоялаш (радиация хавфсизлиги) муҳим муаммолардан бирига айланмоқда. Радиация нурли энергия билан тавсифланади. Ионлаштирувчи нурланиш – бу ядро реакцияси алмашинувларида, яъни радиофаол парчаланиш натижасида ҳосил бўладиган заррачалар ва электрмагнит квантларини оқими. Ионлаштирувчи нурланишнинг энг кўп учрайдиган турлари ренген ва гамма нурланишлар, альфа заррачалар, электронлар, нейтронлар, протонлар оқимлари бўлади. Ионлаштирувчи нурланишлар бевосита ёки билвосита муҳитни ионлашишини, яъни зарядланган атомлар ёки ионлар молекуласини келтириб чиқаради. Ионлаштирувчи нурланишлар манбаълари табиий ва сунъий радиофаол моддалар, турли хилдаги яро-техника ускуналари, тиббий перепаратлар, кўп сонли назорат-ўлчов қурилмалари (металларни дефектоскопия қилишда, пайванд бирикмаларини сифатини назорат қилиш). Улар қишлоқ хўжалигида, геология разведкасида, статик электрланишга қарши курашда ва б.қ. қўлланилади.