Читать книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш онлайн
Инфрақизил нурланишлар – оптик оралиқдаги электрмагнит нурланишлари бўлиб уларни тўлқин узунликлари: А области -760-1500 нм, В-области – 1500—3000 нм, С области – 3000 нм дан катта бўлади. Инфрақизил нурланишларнинг манъбаси очиқ аланга, эриган ва қиздирилган металл, ойна, ускуналарни қизиган сиртлари, сунъий ёритиш приборлари ва б.қ. бўлади.
Иссиқлик алмашинувида нурланишнинг биологик таъсири муҳим роль ўйнайди. Организмга иссиқлик таъсирининг самараси оқим зичлигига, нурланиш давомийлигига, таъсир зонасига, одам танасига нурланишни ўтиш чуқурлигини аниқловчи тўлқин узунлигига боғлиқ бўлади. Оптик оралиқ учун қуйидаги қоида мавжуд – тўлқин узунлиги қанча қисқа бўлса, нурланишни ўтиш қобилияти шунча катта бўлади. Бундан энг кўп ўтиш қобилиятига А области нурланиши эга бўлади ва у тери қопламаси орқали ўтади ва қон билан ва тери ости ёғ ҳужайрачалари орқали ютилади. В ва С областларидаги нурланишлар кўп жиҳатдан эпидермисда ютилади. Одам узоқ вақт нурланиш зонасида турганида танани иссиқлик мувозанатининг тез ўзгариши, ҳароратни ошиши, тер ажралиши кучаяди ва организмга керакли тузларнинг йўқотилиши содир бўлади.
Инфрақизил нурланишнинг кўзга давомли таъсирида катаракта ривожланиши мумкин. Инфрақизил нурланишлардан ҳимоялаш усуллари қуйидагилар:
иссиқ сиртларни иссиқликдан изоляциялаш;
иссиқлик нурланишли сиртларни совутиш;
ишчиларни нурланиш жойидан узоқлаштириш (масофа билан ҳимоялаш);
ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш (механизациялаштириш);
масофадан бошқариш;
аэрацияни, ҳаволи душни қўлланилиши;
нурлатиш манъбасини экранлаштириш;
кабиналар ва тўсиқлар қўлланилиши;
шахсий ҳимоя воситаларини қўлланилиши;
оловга чидамли модда шимдирилган пахтали матодан махсус кийим, махсус оёқ кийим, сарғиш яшил ёки кўк ойналик, ёритиш фильтрли кўзойнаклар, перчаткалар, қўлқоплар, ҳимоя маскаларидан фойдаланиш.
Ультрабинафша нурланишларнинг (УБН) асосий табиий манъбаси Қуёш бўлади. Кўринмайдиган ультрабинафша (УБ) нурлари нурланиш манъбасида 1500 °С дан катта ҳароратда ҳосил бўлади ва 2000 °С дан катта ҳароратда аҳамиятли суръатларга (интенсивликка) эришади. УБН нинг сунъий манъбаси ёритишни газразрядли манъбалари, электр ёйи (ёйли электрпечлари, пайвандлаш ишлари), лазерлар ва б.қ. бўлади.