Читать книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш онлайн
нурланиш майдонида ишларни давомийлигини қисқартириш;
нурланиш манъбасини экранлаш;
масофадан бошқаришни қўллаш;
манипуляторлар ва роботлардан фойдаланиш;
технология жараёнини тўлиқ автоматлаштириш;
шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ва радиация хавфсизлиги белгилари билан огоҳлантириш;
нурланиш даражасини доимий назорати ва персонални нурланиш дозасини назорати бажарилади.
Ички нурланишдан ҳимоялашда ишловчиларни радиофаол манъбалар (чиқиндилар) билан бевосита контакти бартараф этилади ва уларни иш зонаси ҳавосига тушишига йўл қўйилмайди. Ионлаштирувчи нурланишлардан ҳимоялаш бўйича тадбирларни режалаштириш ва олиб боришда нурланаётган шахслар категориялари, дозалар чегаралари ва ҳимоялаш бўйича тадбирлар келтирилган радиация хавфсизлиги нормаларидан, шунингдек хоналар ва ускуналарни жойлашуви, иш жойлари, нурланиш манъбаларини олиш, ҳисобини юритиш ва сақлаш, шамоллатиш, чанг-газдан тозалаш, радиофаол чиқиндиларни ва б.қ. зарарсизлантириш регламентланган санитар номалардан фойдаланиш керак.
3.9. Лазер, инфрақизил ва ультрабинафша нурланишлардан ҳимоялаш
Лазер ёки оптик квант генератори – бу мажбурий (манфаатлантирилган) нурланишни фойдаланишга асосланган оптик оралиқ нурланишли электр магнити генератори. Ўзининг уникал хоссалари (нурни юқори йўналтирилганлиги, мувофиқлашувлиги) туфайли лазерлар саноатнинг турли соҳаларида, фан, техника, алоқа, қишлоқ хўжалиги, тиббиётда, биологияда ва б.қ. кенг қўлланилмоқда.
Хизмат кўрсатувчи персонал учун лазер нурини хавфлилик даражаси бўйича лазерлар тўртта синфга бўлинади: I (хавфсиз) – кўз учун чиқиш нурланиши хавфсиз; II (хавфи кам) – тўғри ёки кўзгули қайтгани кўз учун хавфли; III (хавфлилиги ўртача) – тўғри, кўзгули, шунингдек диффузияли аксланган нурланиш қайтараётган сиртдан 10 см масофада ва (ёки) тери учун тўғри ва кўзгули қайтган нурланиш кўз учун хавфли; IV (хавфи юқори) – қайтараётган сиртдан 10 см масофада диффузияли аксланган нурланиш тери учун хавфли.
Генерацияланаётган лазер нурланишини хавфлилик даражасини баҳолашда етакчи мезонлар сифатида қувват (энергия), тўлқин узунлиги, импульснинг давомийлиги ва нурланиш экспозицияси қабул қилинган. Рухсатли даража чегараси, ўрнатилишига талаблар, лазерларни жойлаштирилиши ва ундан хавфсиз фойдаланиш Санитар нормалар ва қоидалар лазерларни ўрнатилиши ва эксплуатацияси 31.07.1991 №5804—91 билан регламентланган, у лазерлар билан ишлашда хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш имкониятини беради. Санитар нормалар ва қоидалар ҳар бир ишлаш тартиби учун чегаравий рухсатли даражалар қийматларини, махсус формулалар ва жадваллар бўйича оптик оралиқ участкаларини аниқлаш имконини беради. Нурланишни чегаравий рухсатли даражалари лазерлар билан ишлаш тартиби ҳисобга олиниб узликсиз, моноимпульсли, импульс- даврийли қилиб дифференсацияланган. Технология жараёнининг хусусиятига кўра, лазер ускунаси билан ишлашда персоналга асосан қайтган ва тарқалган нурланишлар таъсир этиши мумкин.