Читать книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш онлайн
Ультрабинафша нурланиш спектрининг, турли биологик таъсирга эга, учта участкаси фарқланади. Тўлқин узунлиги 0,39—0,315 мкм бўлган кучсиз биологик таъсирга эга ультрабинафша нурланиш. Одам организмига ультрабинафша нурланишнинг етарли даражада эмаслиги ҳам, унинг ортиқчалиги ҳам зарарли таъсир кўрсатади. Терига катта дозали УБ-нурланишининг таъсири тери касалликларига (дерматит) олиб келади. УБ-нурларининг ортиқча дозаси марказий асаб тизимига ҳам таъсир этади, нормадан четланиш чанқоқлик, бош оғриғи, юқори толиқиш, тана ҳароратининг ошиши ва б.қ. кўринишида содир бўлади.
Тўлқин узунлиги 0,32 мкм дан кам ультрабинафша нурлари кўзнинг тўр пардасига салбий таъсир этади, оғриқли шамоллаш жараёнларини келтириб чиқаради. Бу касалланишнинг дастлабки босқичида одам оғриқ сезади ва кўзларда «қум» ҳис этади. Касалланиш кўз ёшланиши билан биргаликда кечади, кўз шох пардасини шикастланиши ва ёруғликдан қўрқиш («қор» касаллиги) бўлиши мумкин. УБН нурлари кўзга таъсир қилмай қўйгандан 2—3 кундан кейин ёруғликдан қўрқиш симптомлари ўтади. УБ-нурларининг етарли эмаслиги одам учун хавфли, чунки бу нурлар ораганизмни асосий биологик жараёнларини манфаатлантирувчиси бўлади. Ультрабинафша нурланиши етарли бўлмаганда – авитаминоз билан касалланиш, бунда фосфор-кальций алмашинуви ва суяк ҳосил бўлиш жараёни бузилади, шунингдек ишлаш қобилиятини ва организмни касалланишлардан ҳимояланиш хоссалари пасаяди. Бундай ҳолатлар куз-қиш даври учун тавсифли бўлади, чунки бу даврларда табиий ульрабинафша радиация аҳамиятли даражада кам бўлади («ёруғлик очлиги»).
Куз-қиш мавсумлари даврида тиббий персонал кузатуви остида сунъий УБ-нурланишини, эритем люминесцент лампалар билан махсус ускуналанган хоналарда – фотарияларда, қилиш тавсияланади. Қўрғошин-кварцли лампалар билан сунъий нурлатиш тавсияланмайди, чунки уларни суръатли нурланишини нормалаштириш мураккаб. УБН одамга таъсирини сонли баҳоланиши эритем таъсир, яъни терини қизариши, кейинчалик терини пигментацияга (загар – куйиш) олиб келувчи билан бажарилади. УБН нинг бактерицид таъсири, яъни микрорганизмларни йўқотиш (ўлдириш) қобилияти, тўлқин узунлигига боғлиқ.