Читать книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш онлайн
Жалюзали чанг тутгич лопастлари орасида тирқиш ҳосил қилиниб корпусга кетма-кет ўрнатилган. Ҳаво қувур ўтказгич орқали киради, бунда чанг ажратиш олдинги лопастлар таъсири остида содир бўлади.
Ҳаводаги муаллақ чанг заррачалари инерция ва лопастлардан қайтарилиш самараси таъсирида қувур ўтказгичга ҳаракатланади. Тозаланган ҳаво лопастлар орасидан чиқиш қувур ўтказгичига ўтади. Бу чанг тутгичлар ўрта ва катта тозалашда қўлланилади, шундан сўнг ифлосланган ҳаво циклонларга йўналтирилади.
Ротацион чанг тутгичлар, ротор айланишидан вужудга келадиган марказдан қочма кучлар эвазига, ҳавони қаттиқ ва суюқ аралашмалардан тозалайди. Конструкцияси бўйича марказдан қочма вентилятор бўлади. У айланганида чанг зарралари ғилдирак диски сирти ва куракларни чопиб келаётган томонига сиқилади ва сўнгра чанг тутгичда йиғилади. Ротоклон-туман ушлагичлар ҳавони тумандан тозалашда қўлланилади. Биринчи босқич тозалаши – ротор фильтрловчи материал билан (толасининг диаметри 18—20 мкм ли кигиз (войлок)). Иккинчи босқич тозалаши – сачратма ушлагич (толасининг диаметри 60—70 мкм ли бир қатли кигиз).
Фильтрлар ҳавони чангдан ва тумандан тозалаш учун қўлланилади. Ҳавони ўрта ва майда чанглардан тозалаш учун чангланган ҳаво ғовак материалли фильтрлардан ўтказилади. Қаттиқ ва мойли зарраларни фильтрлаш элементларига тушиши зарраларни ғовак сирт билан контакти натижасида содир бўлади. Зарраларни тушиш (қўниш) механизми инерция ёки гравитация кучларининг таъсиридан, газлардаги броунли диффузия ва уриниш самарасидан бўлади. Фильтрловчи материаллар сифатида матолар, кигиз, қоғоз, металл қириндилар, ғовакли керамика ва ғовак металлар қўлланилади. Чангланганлиги 10 мг/м3 дан кам бўлган ҳавони тозалаш учун уяли фильтрлар қўлланилади. Улар металл ёки пеноплстли материаллар кўринишидаги эластик ойнатолали фильтрловчи элементлари билан тўлдирилган каркасдан иборат. Материални танлаш тозалаш сифатига боғлиқ. Барча фильтрларнинг умумий камчиллиги, фильтрловчи элементларнинг тез ифлосланиши оқибатидаги, хизмат қилиш муддатининг чекланганлиги бўлади.