Читать книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш онлайн
Экранлаштириш қурилмалари айвонлар, бостирмалар ёки ўртатўсиқлар кўринишида металл арқонлар, симчалар тўплами, тўрлар кўринишида қилинади. Худди шундай кўринишда кўчма экранлар ҳам электрускуналарга хизмат қилишда қўлланилади. Экранлаш қурилмалари коррозияга қарши қопламаланиши ва ерлатилиши керак.
Радиочастотали электр магнити майдони манбаълари қуйидагилар бўлади:
60 кГц – 3 МГц оралиғида – ускуналарни экранлаштирилмаган элементлари металлга индукцияли ишлов бериш учун (қаттиқлаш, куйдириш, эритиш, қалайлаш, пайвандлаш ва ш.ў.) ва бошқа материаллар, шунингдек радиоалоқа ва радиоэшиттиришда қўлланиладиган ускуналар ва приборлар;
3 МГц – 300 МГц оралиғида – радиоалоқа, радиоэшиттириш, телевидение, тиббиётда қўлланиладиган ускуналар ва приборларнинг экранлаштирилмаган элементлари, шунингдек диэлектрикларни қиздириш учун ускуналар (пластикатларни пайвандлаш, пластмассаларни қиздириш, ёғоч буюмларни клейлаш ва б.қ.);
300 МГц – 300 ГГц – радиолакация, радиоастрономия, радиоспектроскопия, физиотерапияда ва б.қ. қўлланиладиган ускуналар ва приборларнинг экранлаштирилмаган элементлари.
Барча оралиқдаги радиотўлқинларнинг таъсиридан одам марказий асаб ва юрак-қон томирлари тизимларининг нормал ҳолатидан четланиши характерлидир. Персоналдаги субъектив ҳиссиётларга – тез-тез бош оғриши, уйқусираш ёки умумий уйқусизлик, толиқиш, кучсизлик, юқори даражада терлаш, хотирани пасайиши, бўшанглик, бош айланиши, кўз олди қороғилашуви, сабабсиз безовталик, қўрқиш ва б.қ. киради.
Электромагнит тўлқинлари манбаълари билан хавфсиз ишлашни таъминлаш учун персонални ишлаш жойларида ва бўлиши мумкин бўлган жойларида ҳақиқий нормалаштириладиган параметрларни систематик назоратини олиб борадилар. Тасдиқланган методика бўйича электр ва магнит майдонларининг кучланганлиги ҳамда энергия оқими зичлиги ўлчаниб назорат амалга оширилади. Агар иш шароитлари нормалар талабини қониқтирмаса, радиотўлқинлар таъсиридан персонални ҳимоялаш барча иш турларида қўлланилади. Бу ҳимоя қуйидаги усуллар ва воситалар билан амалга оширилади: