Читать книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш онлайн
Икки турдаги ерлатиш фарқланади: чиқариладиган ва контурли. Чиқариладиган ерлатишда унинг ерлатгичи (ер билан бевосита туташган ерлатувчи қурилмани элементи) электрускуна ўрнатилган майдончани ташқарисига чиқарилган. Бундай усулдан механика ва йиғув цехлари ускуналарини ерлатишда фойдаланилади. Контурли ерлатиш ҳимояланаётган ускунали майдончани контури бўйича жойлашган бир неча боғланган ерлатувчилардан тузилган бўлади. Бундай турдаги ерлатиш 1000 В дан юқори кучланишли ускуналарда қўлланилади. Нулланиш – электрускунани (одатий тартибда кучланиш остида бўлмайди, лекин электр манбасини ерлатилган нулли сими билан унга тушиб қолиши мумкин) металл қисмларини олдиндан ноль ҳимоя сими ёрдамида электр боғланиши. Ҳимоявий ерлатиш ва нулланишни ўзгарувчан токли 380 В номинал кучланишида ва ундан кўп кучланишда барча ҳолларда қўллаш керак.
Хавфи юқори ва жуда хавфли ишларни бажаришда кичик кучланишдан бошлаб, портлаши хавфли хоналарда эса – кучланишни қийматидан қатъий назар ҳимоявий ерлатиш ва нулланиш бажарилади. Нулланиш занжирида ҳимояловчи нуллагич ва ишчи ўтказгичлар фарқланади. Ҳимояловчи нуллагич ўтказгич деб, электр энергиясини истеъмолчисини (қабул қилувчисини) нулланувчи қисмини, ток манбаини ерлатилган нейтрали билан боғловчи ўтказгичга айтилади.
Нолли иш ўтказгичини электр қабул қилувчиларни ток билан таъминлаш учун қўллашади ва уни ҳам ерлатилган нейтраль билан фақат сақлагич орқали боғлашади. Ишчи нолли ўтказгични ҳимояловчи нолли ўтказгич сифатида фойдаланиш мумкин эмас, чунки сақлагич куйганда барча унга уланган корпуслар фаза кучланиши остида қолиши мумкин. Ҳимоявий ўчиргич қурилмаларига, ток билан шикастланиш хавфи туғилганда, электрускуналарни автоматик ўчиришни таъминлайдиган приборлар киради. Улар датчиклардан, ўзгартирувчилардан ва бажарувчи органлардан ташкил топган. Ерга нисбатан корпус кучланиши ўзгаришини ва авария ҳолатларида фазалар силжишини бартараф этувчи қурилмалар ҳам ишлаб чиқилган.
Изоляцияловчи ҳимоя воситалари, кучланиш остида турган электрускуналар қисмларидан, одамни изоляция қилишга мўлжалланган. Асосий ва қўшимча изоляцияловчи воситалар фарқланади. 1000 в гача кучланишли электрускуналарга хизмат кўрсатиш учун асосий изоляцияловчи воситалар сифатида: изоляцияловчи штангалар, изоляцияловчи ва ўлчовчи клешлар (қисқичлар), кучланиш кўрсаткичлари, диэлектрик перчаткалар, изоляцияловчи дастали чилангарлик-монтаж асбоблари, кучланиш остида таъмирлаш ишларини бажариш учун воситалар (изоляцияловчи нарвонлар, майдончалар ва б.қ.) хизмат қилади.