Читать книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш онлайн
титраш тезлиги даражаси вақт бўйича узликсиз ўзгарадиган вақт бўйича тебранувчан;
танаффусли, операторни титраш билан туташиб ишлаш жараёнида узилади, бунда туташиш вақти 1 с дан кўпни ташкил қилади;
импульсли, бир ёки бир неча титраш таъсиридан (масалан, уришдан) ташкил топган, ҳар бирининг давомийлиги, таъсир частотаси 5 Гц дан кам бўлганда, 1 с кам бўлади.
Локал ишлаб чиқариш титрашининг манбаълари урадиган, уриб-айлантирадиган ва айлантирадиган пневматик ёки электр юритмали механизациялаштирилган қўл машиналари бўлади. Урадиган таъсирли машиналар титраш принципига асосланган. Уларга қопқоқли, кесувчи, қайтарувчи болғалар, пневмозичлагичлар киради. Уриб-айлантириб таъсир қиладиган машиналарга пневматик ва электр перфораторлар киради. Айлантириш таъсирига асосланган машиналарга силлиқлаш, пармалаш машиналари, электр ва бензин моторли арралар киради. Шунингдек, маҳаллий титраш чархлаш, эговлаш, силлиқлаш, полларни жилолаш ишларида ҳам бўлиши мумкин. Ундан ташқари, буюмларни қўлда узатадиган муқим датгоҳларда бажариладиган ҳамда двигателсиз қўл машиналарида ишлаганда, масалан, учлаштириш (рихтовкалаш) ишларини бажаришда ҳам маҳаллий титраш вужудга келади.
Титрашдан одамни ҳимоялашни энг таъсирли воситаси унинг титраётган ускунага бевосита тегишини (контактини) бартараф қилиш. Бунга масофадан бошқариш, саноат роботларини қўллаб, автоматлаштириш ва технологик ускуналарни алмаштириб эришилади. Механизациялаштирилган қўл машиналари титрашини ёқимсиз таъсирини операторга камайтиришга техник ечимлар: титраш суръатини бевосита унинг манбасида камайтириб (конструктив ўзгатиришларни амалга ошириб; ташқи титрашдан ҳимоялаш воситалари, титраш манбаси билан оператор қўллари орасига жойлаштирилган эластик демпфирлайдиган материаллар ва қурилмалар қўллаб) эришилади.
Тадбирлар комплексида меҳнат ва дам олишнинг илмий асосланган тартиби муҳим ўрин тутади. Масалан, титраш билан умумий контакт вақти иш сменаси давомийлигининг 2/3 қисмидан ошмаслиги керак; фаол дам олиш учун иккита регламентланган танаффус ўрнатиш, физиопрофилактика муложаларини ўтказиш, махсус комплекс бўйича ишлаб чиқариш гимнастикасини ўтказиш тавсия қилинади. Маҳаллий ва умумий титрашни ёқимсиз таъсирини олдини олиш учун ишловчилар шахсий ҳимоя воситалар: қўлқоплар ёки перчаткалар, махсус оёқ кийимлардан фойдаланишлари керак. Корхоналарда санитар-эпидемология назорати, тиббиёт муассасалари ва меҳнатни мухофаза қилиш хизматлари иштирокида таъсир этувчи титрашни тавсифи ва ишлаб чиқариш муҳитининг унинг келтириб чиқариш омиллари ҳисобга олиниб тиббий-биологиявий профилактика тадбирлари муайян комплекси ишлаб чиқилиши керак.