Читать книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш онлайн
Ультратовуш манбалари таъсирида узоқ вақт ишлаш, масалан дефектоскоплар билан ишлаш операторларда вегетатив-қон-томирлар бузилишини ривожланишига олиб келади. Ишловчиларга ультра- ва инфратовушни ёқимсиз таъсирини огоҳлантириш бўйича чоралар (ташкилий-техник, санитар-гигиеник ва даволаш профилактика) мажмуавий олиб борилади, товушни унинг ҳосил қилиш манбасида пасайтириш йўли билан, ускуналарни ишлаш тартибини рационаллаштириш, шунингдек ульратовушни контактли таъсирида жамоа (кузатиш кабинаси, масофадан бошқариш) ва шахсий (шовқинга қаршилар ва икки қаватли перчаткалар- ташқариси резинали ва ичкариси пахтали) ҳимоя воситаларидан фойдаланилади. Бевосита ультратовушни таъсирига учрайдиган шахслар дастлабки (ишга қабул қилишда) ва ҳар йиллик даврий тиббий кўриклардан ўтказиб турилиши керак. 18 ёшдан кичик ва ҳомиладорлар ультратовуш манбаси бўлган ишларга қўйилмайди.
Шовқиндан ҳимояланишга шовқини хавфсиз техникалар ишлаб чиқиш, жамоа ва шахсий ҳимоя воситалари ва методларини, қурилиш-акустик методларни қўллаб эришилади. Жамоа ҳимоя воситалари шовқин манбасига нисбатан шовқинни унинг пайдо бўлиш манбасида пасайтирувчи (энг самарали) ва шовқинни унинг тарқалиш йўлида пасайтирувчиларга бўлинади. Амалга ошириш услуби бўйича қуйидаги ҳимоялаш методлари фарқланади:
акустик – хонани акустик ҳисоблаш ва ишлаш принципи бўйича товушни изоляциялаш, товушни ютиш, титрашни изоляциялаш, демпфирлаш, шовқин сўндиргич воситаларини танлашга асосланган;
қурилиш-акустик экранлар, товушни изоляциялаш, кузатиш кабиналари, масофадан бошқариш, ғилофлар, зичлаш ва б.қ. қўллаш. Товушни изоляцияловчи материалларнинг энг самаралилари трипласт (композиция материали) ва пахта, ёғоч қириндиси, сомон ва б.қ. тўлдирилувчили пластобетонлар бўлади. Товуш ютувчи (сўндирувчи) материалларга яна мармар, бетон, гранит, ғишт, ДВП, ДСП, кигиз, минерал вата материаллари киради;
архитектурали-режалаштириш ечимлари – иш жойларини рационал жойлаштириш; меҳнат ва дам олишнинг рационал тартибини ўрнатиш.
Одамлар ва ҳайвонларга тўлқин уриши таъсир этиши мумкин. Тўғридан -тўғри таъсир ортиқча босим ва тезлик босими натижасида вужудга келади. Босимни тез ошиши тирик организм томонидан қаттиқ уриш каби қабул қилинади. Одамларни ва ҳайвонларни қиёсий шикастланиши шиша синиқлари, шлак, тошлар, ёғоч бўлаклари ва бошқа нарсаларни юқоридан катта тезлик билан тушишидан содир бўлиши мумкин. Тўлқин уришининг таъсир даражаси портлаш қуввати, масофа, об-ҳаво шароитлари, турган жойга (бино ичида, очиқ майдонда) ва одамнинг ҳолатига (ётган, ўтирган, тик турган) боғлиқ бўлади. Тўлқин уриши енгил, ўрта, оғир ва жуда оғир жароҳатлар билан тавсифланади.