Читать книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш онлайн
резонанс тартибидан тебранувчан системани массасини ва қаттиқлигини рационал танлаш йўли билан (ёхуд системани массаси ёки қаттиқлигини ўзгартириш, ёхуд лойиҳалаш босқичида – янги тартибни киритиш билан) чиқариш;
титрашни демпфирлаш – механик фаол тебранаётган конструктив элементларини кўпайтириш диссипатив кучларни резонансга яқин частоталар билан тебранишларда кўпайтириш йўли билан бажарилади;
Диссипатив кучлар – бу кучлар, механик системаларда пайдо бўлади, уларни тўлиқ энергияси ҳаракатланганда бошқа тур энергияга ўтиб йўқолади. Диссипатив системага мисол – сирпаниш мажудлигида бошқа жисмни сиртида ҳаракатланаётган жисм. (виброқоплама- материалларни шилимшиқлиги).
тебранишни динамик тўхтатиш (қўшимча реактив импеденси);
конструктив элементлар ва қурилиш конструкцияларини ўзгартириш (системани қаттиқлигини ошириш – қаттиқлик қиррасини киритиш);
титрашни изоляцилаш – қўзғатиш манбасидан ҳимояланаётган объектга улар орасига жойлашган ускуналар ёрдамида тебранишни узатишни камайтириш;
титрашни фаол ҳимоялаш.
Титраш – бу эластик боғланишли тизимни механик тебранма ҳаракати. Титрашни одамга узатилиш услуби бўйича (титраш манбаси билан туташиш тавсифи бўйича) шартли равишда маҳаллий (локал) титрашни ишловчини қўлларига узатувчи, ва умумий титрашни таянч сирт орқали бутун танага узатувчига бўлинади. Умумий титраш гигиеник нормалаштириш амалиётида иш жойларини титраши каби белгиланади. Ишлаб чиқариш шароитларида кўпчиллик ҳолларда маҳаллий ва умумий титрашнинг биргаликдаги таъсири кузатилади. Юқори даражадаги титрашни одам организмига давомли таъсири вақтидан олдин толиқишга, иш унумдорлигини пасайишига, касалланишни ошишига ва касбий патологияни -титраш касаллигини вужудга келишига олиб келади.
Ишлаб чиқариш титраши ўзининг физикавий тавсифи бўйича мураккаб синфланишга эга. Вақт бўйича тавсифномаси бўйича ўзгармас титраш қаралади ва унинг учун титраш тезлигининг қиймати 1 минутдан кам бўлмаган кузатиш вақтида 2 мартадан (6 дБ) кўп ўзгармайди. Ўзгармас бўлмаган титраш ўз навбатида қуйидагиларга бўлинади: