Читать книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш онлайн
3.3. Титраш ва унинг организмга таъсири, титрашдан ҳимоялаш ва фаол титрашни камайтириш
Титраш асаб ва юрак-қон томирлари тизими ҳамда таянч-ҳаракатланиш аппаратининг функционал бузилишининг сабаби бўлиши мумкин. Титраш деганда нуқтанинг ёки механик тизимнинг ҳаракати тушунилади, унда навбати билан вақт бўйича камида битта координатани қийматларини ўсиши ва камайиши содир бўлади. Умумий ва маҳаллий титрашни фарқлаш қабул қилинган. Умумий титраш одамни бутун организмига таянч сирти орқали – ўтиргич, пол орқали таъсир қилади. Маҳаллий титраш одамнинг танасининг алоҳида қисмларига таъсир қилади. Титраш ҳам абсолют, ҳам нисбий параметрлар ёрдамида ўлчаниши мумкин. Титрашни ўлчаш учун абсолют параметрларга титраш силжиши, титраш тезлиги, титраш тезланиши киради. Умумий титрашни учта категорияси мавжуд: транспортли, транспорт-технологик, технологик. Технологик титраш ўз навбатида тўртта турга бўлинади:
ишлаб чиқариш хоналарини доимий иш жойларида, марказий бошқарув постларида ва б.қ.;
судларни хизмат хоналари иш жойларида;
омборлар иш жойларида, маиший ва бошқа ишлаб чиқариш хоналарида;
завод бошқаруви, конструкторлик бюроси, лабороторияларда, ўқув пунктларида, ҳисоблаш марказларида, конторалар ва бошқа ақлий меҳнат хоналаридаги иш жойларида.
Умумий титрашни ўлчаш нуқталари иш жойларида (ёки хизмат кўрсатиш иш зоналарида), ўзиюрар ва транспорт-технология машиналари учун эса – иш майдончалари ва ҳайдовчи ва персонал ўтиргичларида танланади. Ускунани (машинани) намунавий технологиявий ишлаш тартибида ўлчаш ўтказилади. Титрайдиган қўл машиналарида умумий ишлаш вақти сменанинг 2/3 қисмидан ошмаслиги керак. Бунда титрашни бир марталик таъсирининг давомийлиги, ушбу операцияга кирадиган кичик танаффуслар ҳам ҳисобга олиниб, 20 минутдан ошмасли керак. Титраш асбоби билан ишлаганда, қўл билан ушлаб туриладиган ускунани массаси 10 кг дан, босиш кучи эса 196 Н дан ошмаслиги керак.
Машина ва ускуналарни титраши билан курашишни асосий методлари қуйидагилар:
қўзғатиш манбасига таъсир этиб титрашни камайтириш (қўзғатувчи кучларни камайтириш ёки бартараф қилиш);