Читать книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш онлайн
меҳнат фаолияти даврида енгил шаклдаги касбий патологияни ривожланишига олиб келадиган, меҳнат қобилиятини вақтинчалик йўқотиш билан юқори даражадаги касалланишни келтириб чиқариши мумкин бўлган зарарли омилларнинг даражаси билан тавсифланувчи меҳнат шароитлари;
касбий касалланишни кўрсатадиган шакли пайдо бўлиши мумкин бўлган, сурункали патологияни аҳамиятли ўсиши ва меҳнат қобилиятини вақтинчалик йўқотиш ҳамда юқори даражадаги касалланиш билан тафсифланадиган меҳнат шароитлари.
4-синф – хавфли (экстремал) меҳнат шароитлари – таъсири иш сменаси (ёки унинг бир қисми) мобайнида ҳаёт учун хавф соладиган, ўткир касб жароҳатини оғир шаклини юқори таваккалини вужудга келтирадиган ишлаб чиқариш омилларининг даражаси билан тавсифланадиган меҳнат шароитлари.
Ишлаб чиқаришнинг зарарли ва хавфли омиллари орасида маълум боғланганлик кузатилади. Кўпчиллик ҳолларда зарарли омилларнинг мавжудлиги хавфли омилларнинг пайдо бўлишига сабабчи бўлади. Масалан, ишлаб чиқариш хонасининг ўта намлиги ва ток ўтказувчан чангларнинг (зарарли омиллар) мавжудлиги одамни электр токи (хавфли омил) билан жароҳатланиш хавфини кучайтиради.
3.2. Акустик тебранишлар, шовқин манбалари, синфланиши, таъсири, нормалаштирилиши
Суръатли шовқинни одам организмига таъсири асаб жараёнларини кечишига ноқулай таъсир этади, толиқишни ривожланишига олиб келади, юрак-қон томирлари тизимини ўзгаришига ва шовқин патологиясини вужудга келтиради ва унинг натижасида секинлик билан эшитиш пасайиши ривожланади. Ишлаб чиқариш шароитларида шовқин манбалари ишлаётган дастгоҳлар ва механизмлар, механизациялашган қўл асбоблари, электр машиналари, компрессорлар, кўтариш-ташиш машиналари, ёрдамчи ускуналар (вентиляция қурилмалари, кондиционерлар) ва б.қ. бўлади.
Спектрининг тавсифи бўйича шовқинлар кенг қамровли ва маромлига бўлинади. Вақт тавсифи бўйича шовқинлар ўзгармас ва ўзгармас бўлмаганга бўлинади. Ўз навбатида ўзгармас бўлмаган шовқинлар вақт бўйича тебранувчан, танаффусли ва импульсли бўлиши мумкин. Иш жойларида ўзгармас шовқинни тавсифномаси сифатида, шунингдек унинг ноқулай таъсирини чеклаш бўйича самарали тадбирларни аниқлаш учун, товуш босими даражаси децебелда (дБ) қабул қилинади. Иш жойларида ҳам шовқиннинг умумий характеристикаси сифатида товуш даражаси децебелларда қабул қилинади, у товуш босимини частота тавсифномасининг ўртача қийматини бидиради.