Читать книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш онлайн
иш берувчининг воситалари эвазига, меҳнатни мухофаза қилиш талабларига биноан, шахсий ва жамоа ҳимоя воситалари билан таъминланиши;
иш берувчининг маблағлари эвазига меҳнатни хавфсиз методлари ва усулларига ўқитилиши;
меҳнатни мухофаза қилиш талаблари бузилиши оқибатида иш жойи йўқ қилинган ҳолатда иш берувчининг воситалари эвазига касбга қайта тайёрлаш;
ўз иш ўрнидаги меҳнат шароитлари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи орган томонидан текширишдан ўтказилиши учун сўровнома бериш;
ўз иш ўрнида меҳнат қилиш учун хавфсиз шароитлар таъминланиши билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилаётганда ва ўзи билан содир бўлган бахтсиз ҳодиса ёки унинг касб касаллиги текширилаётганда шахсан ўзи иштирок этиш ёки ўз вакиллари орқали иштирок этиш;
тиббий тавсияларга мувофиқ навбатдан ташқари тиббий кўрикдан ўтиш, ушбу тиббий кўрикдан ўтиш вақтида унинг иш жойи (лавозими) ва иш ҳақи сақланиши.
Республикамиз қонунчилигида оғир ишларни бажарилишига ва меҳнат шароитлари зарарли ва хавфли ишларни бажарилишига чекловлар ўрнатилган. Бундай ишларни бажаришда аёллар ва ёши 18 га етмаган ёшлар меҳнатидан фойдаланиш, шунингдек соғлиғини ҳолати бўйича кўрсатилган ишлар мумкинмаслигида, тақиқланади.
Меҳнатни мухофаза қилиш соҳасида ишловчи нафақат ҳуқуқларга, бажариши шарт бўлган мажбуриятларга ҳам эга бўлади. У меҳнатни мухофаза қилиш талабларига риоя қилиши, шахсий ва жамоа ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиши, ишларни хавфсиз бажариш методлари ва усулларидан ўқишдан ўтиши, ишларни хавфсиз бажариш бўйича йўл-йўриқ олиши, шунингдек унинг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича билимлари текширилиб турилиши керак. Ишлаб чиқаришда содир бўлган ҳар бир бахтсиз ҳодиса тўғрисида, одамлар ҳаёти ва соғлиғига хавф соладиган ҳар қандай вазият тўғрисида зудлик билан ўз раҳбарига хабар қилиши, шунингдек мажбурий тиббий кўриклардан ўтиши керак.
Меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шароитлари меҳнатни мухофаза қилиш талабларига мос бўлиши керак. Меҳнатни мухофа қилиш талаблари ходимнинг айбисиз бузилганлигида, давлат назорат ва текширув органлари томонидан ишларни бажариш тўхтатиб қўйилган вақт учун, ходимга иш жойи ва ўртача иш ҳақи сақланади. Ходимни ўз ҳаёти ва соғлиғига хавф вужудга келиши туфайли ишни бажаришни рад этган вақтда иш берувчи уни бошқа иш билан таъминлаши, агар объектив сабабларга кўра бошқа иш билан таъминлаш мумкин бўлмаса, ходимни ишламасдан турган, унинг соғлиғи ва ҳаёти учун хавф бартараф этилгунга қадар вақти учун меҳнат кодекси ва бошқа қонунлар асосида ҳақ тўланади.