Читать книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш онлайн
одам организмига ўтиш йўли бўйича – нафас олиш органлари орқали; ошқозон-ичак йўли бўйича; тери ва кўзни шиллиқ қавати бўйича ўтувчилар.
Ишлаб чиқаришнинг биологиявий ноқулай омиллари ўз ичига биология объектлари – патоген микрорганизмлар (бактериялар, вируслар, риккетсии, спирохети, одий грибок) ва улар ҳаёт-фаолиятининг маҳсулотларини олади.
Асаб-психий юкланганлик ақлий ўта юкланганликка, тахлилагичларни (анализаторларни) ўта юкланганлиги, меҳнатни монотонлиги, ҳиссиётли (эмоционал) ўта юкланганликка бўлинади.
Ишлаб чиқаришнинг хавфли омили – маълум шароитларда унинг ишловчига таъсири жароҳатланишнинг, ўткир касалланишнинг ёки бехосдан соғликни тез ёмонлашувига, ҳатто ўлимига сабабчи бўлиши мумкин бўлган муҳит ва меҳнат жараёнининг омили.
Ишлаб чиқаришнинг зарарли омили – маълум шароитларда унинг ишловчига таъсири касалланишга, меҳнат қобилиятини пасайишига ва (ёки) кейинги авлодлари соғлиғига салбий таъсир ўтказиши мумкин бўлган муҳит ва меҳнат жараёнининг омили.
Сонли тавсифи ва таъсирининг давомийлигига кўра ишлаб чиқаришнинг айрим зарарли омиллари хавфли бўлиб қолиши мумкин. Хавфли ва зарарли омилларни мавжуд нисбатидан ва чегаравий рухсатли даражасидан келиб чиқиб меҳнат шароитлари зарарли ва хавфли омиллари даражаси бўйича тўртта синфга бўлинади: 1-синф – оптимал меҳнат шароитлари; 2-синф – рухсатли меҳнат шароитлари, функционал четланиш келтириб чиқаради, аммо регламентланган дам олишдан кейин организм нормал ҳолатга қайтади; 3-синф – зарарли меҳнат шароитлари, гигиена нормаларидан ортиқ, кейинги авлодларга ноқулай таъсир этувчи ишлаб чиқаришнинг зарарли омиллари мавжудлиги билан тавсифланади. 3-синф меҳнат шароитлари зарарлиги бўйича тўрт даражага бўлинади:
қайтадиган функционал ўзгаришлар ва касалланиш ривожланиши таваккалини асословчи гигиеник нормалардан четланишларни келтириб чиқарилишини тавсифлавчи меҳнат шароитлари;
турғун функционал бузилишлар келтириб чиқариши, кўпчиллик ҳолларда вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотиш билан бўладиган касалланиш ҳолатларнинг кўпайишига, умумий касалланиш частотасини ошишига, касбий патологиянинг бошланғич белгиларини пайдо бўлишига олиб келиши мумкин бўлган хавфли ва зарарли омилларнинг даражасидаги меҳнат шароитлари;