Читать книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш онлайн
Намунавий йўриқномалар хўжалик юритувчи органлар томонидан, тегишли касаба уюшмалари билан келишилиб, тасдиқланилади.
Тармоқда намунавий йўриқнома сифатида бошқа тармоқни намунавий йўриқномаси ҳам қабул қилиниши мумкин, бунда шу йўриқномани тасдиқлаган хўжалик юритиш органи билан келишиш керак бўлади.
Ишловчилар учун намунавий йўриқномалар қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:
умумий хавфсизлик талаблари;
ишни бошлашдан олдинги хавфсизлик талаблари;
ишни бажаришда хавфсизлик талаблари;
авария ҳолатларда хавфсизлик талаблари;
иш бажарилгандан кейин хавфсизлик талаблари.
Керак бўлганда йўриқномаларга янги, қўшимча бўлимлар киритилади.
Киритилаётган янги ишлаб чиқариш корхоналари ишловчилари учун вақтинчалик йўриқномалар ишлаб чиқилишига рухсат берилади. Вақтинчалик йўриқномалар теҳнологик жараёнларни хавфсиз бажарилишини ва ускуналарни хавфсиз ишлатилишини таъминлаши керак.
Барча лавозимли шахслар учун йўриқномалар, тегишли касаба уюшмалари ва меҳнатни мухофаза қилиш хизмати, керак бўлганда бошқа хизматлар билан келишилиб, корхона раҳбари томонидан тасдиқланилади.
Қатор норматив ҳуқуқий ҳужжатларда ишлаб чиқариш йўриқномаларини, жавобгар мутахассислар учун лавозим йўриқномаларини, машиналар ва механизмларга хизмат кўрсатиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқишга талаблар бўлади. Хизмат кўрсатувчи персонал учун намунавий йўриқномалар ишлаб чиқиш йўриқномаси бўлади. Ишловчилар учун ягона йўриқнома ишлаб чиқиш тавсияланади, масалан, «Хизмат кўрсатиш ва меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ишлаб чиқариш йўриқномаси». Юк кўтариш кранларини тузилиши ва хавфсиз ишлатилиш қоидаларида корхонада «масъул мутахассислар учун лавозим йўриқномалари ишлаб чиқилиши керак» дейилган. Бу ерда кранлар билан ишларни хавфсиз бажаришга жавобгар шахс учун йўриқнома ишлаб чиқиш тушунилади. Бу йўриқнома лавозим йўриқномасига қўшимча бўлади. Шундай қилиб, қурилиш ташкилоти ишларни бажарувчиси, участка бригадирида унга юклатилган мажбуриятларга боғлиқ ҳолда бир нечта лавозим йўриқномалари бўлиши мумкин.
Ташкилотда барча машиналар, механизмлар учун хавфсиз хизмат кўрсатиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилиши керак. Ташкилотда меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилиши керак бўлган касблар ва ишлар турлари аниқланилади. Меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномаларини рўйхати тасдиқланган штат жадвали асосида ишлаб чиқилади, ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади, касаба қўмитаси билан келишилади ва ташкилотни барча таркибий бўлинмаларига жўнатилади. Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқномалар бўлинмалар раҳбарлари томонидан алоҳида касблар бўйича (электрпайвандчи, электромонтёр, лаборантлар, чилангарлар ва ҳ.к.), алоҳида ишлар учун (баландликда ишлайдиган ишчилар учун, таъмирлаш ишлари, тажриба-синов ишларини ўтказиш ва ҳ.к.) ишлаб чиқилади, меҳнатни мухофаза қилиш хизмати мутахассислари (меҳнатни мухофаза қилиш инженери) эса йўриқномаларни ишлаб чиқишда методик ёрдам кўрсатадилар. Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқномалар сайланадиган тегишли касаба кўмиталари органлари, меҳнатни мухофаза қилиш хизмати, керак бўлганда эса – бошқа хизматлар ва лавозимли шахслар билан келишилиб ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.