Читать книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш онлайн
Ишлаб чиқариш жараёнлари хавфсизлиги
Ишлаб чиқариш ускунасининг хавфсизлиги
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса
Ишлаб чиқаришнинг зарарли омили, зарарли омил
Ишлаб чиқаришнинг хавфли омили
Ишловчиларни шахсий ва жамоавий ҳимояловчи воситалари
Ишловчини шахсий ҳимоя воситаси
Ишловчиларнинг жамоавий ҳимоя воситаси
Ишлаб чиқариш ҳудуди
Иш вақти –
Касбий тавакалчилик
Касб касаллиги
Лойиҳа олди ишлари
Меҳнат хавфсизлигини бошқариш
Меҳнат шароитлари
Меҳнат шароитларини гигиеник нормативлари
Меҳнат хавфсизлиги
Меҳнат хавфсизлиги шароитлари
Меҳнат хавфсизлиги талаблари
Меҳнат шароити
Объектнинг хавфсизлиги
Скаффолдинг
Субпудратчи
Ташкилот
Хавфли ишлаб чиқариш омили
Хавфсизлик
Хавсизлик белгилари
Хавфсиз меҳнат шароитлари, меҳнат хавфсизлиги
Хавфсиз масофа
Хавфсизлик белгиси
Хавфсизлик тизими
Хавфсизлик ранги
Хавфли зона
Хавфли шароитлар
Хавфли ҳаракатлар
Ходим
Шовқин
Қурувчи
1.2. Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича қонунчилик
Ўзбекистон республикасида меҳнат ва меҳнатни мухофаза қилиш қонунлари асосини конституцияга асосланган меҳнат кодекси, меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги қонун ва ҳукумат қарорлари ташкил қилади. Буларда меҳнаткашларнинг ҳаёти ва соғлигини ҳимоя қилиш давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг таркибий қисми ва иқтисодий ислоҳатларни амалга оширишнинг муҳим омили ҳисобланади.
Ўзбекистон республикасининг 2023 йил 30 апрелда ўтказилган референдумда қабул қилган конституциясида: Ўзбекистон халқи инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланадиган инсонпарвар демократик давлатни барпо этиш, республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб мазкур конституцияни қабул қилганликлари (муқаддима); ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш (42-модда); ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда ижтимоий таъминот олиш (46-модда); ҳар ким соғлиғини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш (48-модда), бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланганлиги ва ҳар ким таълим олиш (50-модда) ҳуқуқига эгалиги, шунингдек хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқга эгалиги (58-модда) келтирилган.